Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.08.2018 08:58 Чоп этиш версияси

Қонунчилик алимент тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймайди!

Қонунчилик алимент тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймайди!
Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” каналида фуқароларга алимент билан боғлиқ қонунчиликдаги нормаларни яна бир карра эслатди.

Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Бунда маъмурий жазо сифатида ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш белгиланади. 

Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар (ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган аёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини ўзи тарбиялаётган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари) эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (3 686 000 сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади. 

Жиноий жазо ушбу жиноят учун икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.

Агар шахс алимент бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

ЎзА