Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 15:06 Чоп этиш версияси

Қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамкорлигида "Жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг нормаларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш – қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омили" мавзуида анжуман ўтказилди.

Парламент қуйи палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Д.Абдуқодиров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида суд ҳокимияти мустақиллигини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, соҳага оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва жорий йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонларида ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир муҳим вазифалар белгиланган.

Анжуманда суд тизимини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тартиботи ва назорат органлари ходимларини ўқитиш, танлаш ва жойлаштириш тизимини такомиллаштириш, мурожаатларни доимий таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини ёритиб бориш, адвокатура тизимини ривожлантириш, нотариат ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизимини ислоҳ қилишга доир режалар муҳокама қилинди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 254






Все о погоде - Pogoda.uz