Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 19:18 Чоп этиш версияси

Қонун билимдонлари баҳси

Қонун билимдонлари баҳси Нукусда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган танловда беш жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Иштирокчиларнинг мамлакатимиз қонунчилиги ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати борасидаги билими тўрт шарт бўйича синовдан ўтказилди.

Нукус ижтимоий иқтисодиёт коллежининг “Истиқлол қанотлари” жамоаси танлов ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни Элликқалъа маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Адолат” жамоаси, учинчи ўринни Шуманай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг “Хумо” жамоаси эгаллади.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 319






Все о погоде - Pogoda.uz