ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Қонликўлда «Ёшлар маркази» фойдаланишга топширилди

Қонликўлда «Ёшлар маркази» фойдаланишга топширилди
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!“

Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани марказида «Ёшлар маркази» фойдаланишга топширилди.

Умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион сўм бўлган мазкур бинони «Нукус қурилиш монтаж» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари белгиланган муддатда сифатли қуриб фойдаланишга топширишди.

2.JPG

Очилиш маросимида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбия олиши, бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Янгидан барпо қилинган муассасада Ахборот-ресурс маркази, инглиз, рус, математика ҳамда «Ахборот коммуникация технологиялари» тўгараклари фаолият олиб боради.

Бугунги кунда Қонликўл туманидаги 50300 нафар аҳолининг 25848 нафарини ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Бу, аҳолининг қарийб 50 фоизи ёшлардан иборат эканлигини билдиради.

3.JPG

- «Ёшлар маркази»нинг фойдаланишга топширилиши бизга янада шижоат бағишлайди,-дейди тумандаги фаол ёшлардан бири Сарбиноз Сапарбоева.-Айниқса, «Рус тили» тўгарагининг очилиши мен учун айни муддао бўлди. Тўгаракда рус ва бошқа хорижий тилларни чуқур ўрганиб, келажакда Ватаним равнақига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман.

- Туманимизда чет тилларини ўрганишга қизиқувчи ёшлар кўп,-дейди «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Базаргул Бабажанова. –Хусусан, қизим Альфия Амангелдиева «инглиз тили» тўгарагига аъзо бўлди. Яратилаётган бундай имкониятлар фарзандларимизнинг келажакда ҳар томонлама етук, халқимизга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишишида муҳим омил бўлади.

4.JPG

5.JPG

6.JPG

7.JPG

Айтиш жоизки, марказнинг бунёд этилгани қонликўллик ёшлар учун мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда янги ўқув йилига ажойиб туҳфа бўлди.

5 051
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА