ЎзА Ўзбек

16.07.2018 15:04 Чоп этиш версияси

Қонликўлда янги корхона иш бошлади

Қонликўлда янги корхона иш бошлади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Қонликўл туманида “QONLIKOL IPAGI” хусусий корхонаси ташкил қилинди.

Туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, корхонага 1,5 гектар ер майдони бино қурилиши учун ва 166 гектар ер майдони тутзор ташкил қилиш мақсадида ажратилди.

Ҳозирги кунда, корхона томонидан 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра 35 гектарга 80 минг туп тут кўчати экилди. Шунингдек, 2019 йили жами 105 гектарга 240 минг туп ва 2020 йилга келиб 166 гектарга 380 минг туп тут кўчатини экиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, корхонага Италия давлатидан ипакни қайта ишлаш ускунаси олиб келиниб ўрнатилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 2020 йилга бориб корхона томонидан 15 миллион доллар миқдорида маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспортга йўналтириш мўлжалланган.

ЎзА
5 060