ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди

Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимович Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

А.Ибрагимов шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Унгача Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи, Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари, биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Қанликўл туманининг олдинги ҳокими Д.Толибаев коронавирус касаллиги оқибатида оламдан ўтган эди.

2 773
Е.Қаноатов, ЎзА