ЎзА Ўзбек

15.08.2018 13:55 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Ўзбекистонда киношаҳар ташкил этилади

ОНЛАЙН. Ўзбекистонда киношаҳар ташкил этилади

Халқаро пресс-клубда “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш: тарихий анъаналар, муаммолар, янгича бадиий сифатида ва мақсадли сармоялар” мавзусидаги анжуман давом этмоқда.

Ўзбек кино саноатини ривожлантириш учун нима қилиш керак? Ушбу саволга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров қуйидагича жавоб берди:

“Ўзбек киносини ривожлантириш учун киношаҳар қуриш ниятидамиз. Унда кинолар учун махсус павильонлар барпо этилади. Улар доимий бўлади, бузиб ташланмайди. Шаҳарчада миллийлигимиз, тарихимиз акс этади. Ҳозирда бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Шаҳарчанинг айнан қаерда бўлиши ҳозирча номаълум. Махсус майдон АҚШнинг Ҳолливуд ва Ҳиндистоннинг Болливуди каби бўлади.

ЎзА
8 343