ЎзА Ўзбек

17.07.2018 09:59 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Ўзбекистон Оммавий коммуникация ва журналистика университетида ижодий имтиҳон бошланди

ОНЛАЙН: Ўзбекистон Оммавий коммуникация ва журналистика университетида ижодий имтиҳон бошланди
Ўзбекистон Оммавий коммуникация ва журналистика университетида илк ижодий имтиҳон (суҳбат) бошланди. 

Ижодий имтиҳонда мамлакатимизнинг таниқли журналистлари абитуриентларни синовдан ўтказишмоқда. Хусусан, улар орасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги масъул ходимлари, шунингдек, таниқли журналистлардан Лола Исломова, Муҳаммаджон Обидов, Аҳмаджон Мелибоев, Мирзакарим Тўхтамирзаевлар бор. Ҳар бир йўналиш бўйича (Телерадио, босма оммавий ахборот воситалари, интернет, спорт) мутахассислар жалб этилган.

Бир абитуриентдан 3 нафар мутахассис имтиҳон олмоқда. Университет ўқитувчиларини эса имтиҳон олувчилар сафида учратмайсиз. Аудиторияларга камералар ўрнатилган бўлиб, ташқарида ота-оналар имтиҳон жараёнини тўғридан-тўғри кузатиб боришмоқда. Абитуриентлар ҳаяжон билан суҳбат имтиҳонига ўз навбатларини кутмоқдалар. Бўлажак ёш журналистларнинг нигоҳида ўзига бўлган ишончни сезиш мумкин.

“Журналист бўламан“ деб бел боғлаган абитуриентларни яна ёзма ижодий имтиҳон ва тест синовлари кутмоқда. Имтиҳон якунида журналистларнинг абитуриентлар ҳақидаги фикрларини тақдим этамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

655d3758-5a9e-4249-a09c-9720aa7141a5.jpg

cd3a0fd8-f34a-4763-9f50-3e0ca03d8c1f.jpg

3af67eea-d433-4227-98c7-95caafa0e3cd.jpg

photo5364329404865554592.jpg

Эслатиб ўтамиз, Журналистика ва оммавий коммуникация университетида илк ўқув йилида бакалавр йўналиши учун 100 та ва магистратура йўналишига 30 та, шунингдек, 50 та сиртқи ўқиш учун ўрин ажратилган. Бундан ташқари бошқа соха вакиллари учун махсус иккинчи мутахассислик сифатида Олий журналистика курслари ташкил этилган. Бу йўналишга 6 ўрин ажратилган.


Анора Содиқова, Фарҳод Абдурасулов олган суратлар, ЎзА
8 594