ЎзА Ўзбек

24.08.2018 13:07 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Ўзбекистон мактабларида махсус автобуслар ташкил қилинадими?

ОНЛАЙН. Ўзбекистон мактабларида махсус автобуслар ташкил қилинадими?
«Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичдаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги сессия давом этмоқда.

Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга журналистлар мактабларда махсус автобуслар ташкил қилиниши билан боғлиқ савол билан мурожаат этишди. Вазир ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

«Мактабларда автобуслар қатнови бўйича «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси билан ҳамкорлик қиляпмиз. Биз уларга шаҳардаги барча мактаблар дислокациясини тақдим этмоқдамиз. Шаҳар автобус йўналишлари барча мактабларни қамраб олади. Мактаб учун алоҳида махсус автобуслар ташкил этиш эса режада йўқ», деб жавоб берди Шерзод Шерматов.

Таажжубланарлиси, вазир жавобида фақат пойтахт мактаблари назарда тутилиб, вилоят мактаблари эътибордан четда қолди назаримизда.

ЎзА
11 242