ЎзА Ўзбек

30.07.2018 12:01 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” раиси автомобиллар нархларининг ошиши сабабларини тушунтирди

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” раиси автомобиллар нархларининг ошиши сабабларини тушунтирди
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи 14 фоизгача оширилади. 

Халқаро пресс клубда бўлиб ўтаётган йиғинда “Ўзавтосаноат” раиси Шавкат Умурзоқов нархлар кўтарилишининг сабаблари ҳақида изоҳ берди. 

“Автосаноатда “Асака“ заводи асосий ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Автомобиль саноатимизнинг танг аҳволга келиш сабаби: 

1. Молиявий инқироз;
2. Давлатда йиллар давомида доллар курсининг икки хил нархи шаклангани;
3. КОРРУПЦИЯ;
4. Автоинженеринг, яьни бу соҳада интеллектуал мулкимизнинг йўқлиги, мутахассисларнинг етишмаслиги.

Бизни кузатиб боринг, автомобиллар нархлари ошиши юзасидан аниқ хабарларни беришда давом этамиз.

ЎзА
35 156