ЎзА Ўзбек

30.07.2018 12:45 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси нарх ошганлиги сабабли халқдан УЗР СЎРАДИ

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси нарх ошганлиги сабабли халқдан УЗР СЎРАДИ

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этиб, нарх-навонинг нима сабабдан ошганлиги, қачон автомобиль нархларининг пасайиши ва тизимдаги бошқа ҳолатлар юзасидан маълумот бермоқда.

Ш.Умурзоқов 1 августдан тизимда ишлаб чиқарилаётган машиналар нархи нега ошганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизимда йиғилиб келган 22 йиллик муаммо сабаб нархлар оширилаётган экан. Муаммолар бартараф этилгач, 2019 йилда албатта, нархлар туширилишига яна бир бор ваъда берди. 

Бунинг учун Ш.Умурзоқов халқдан чин дилдан узр сўради.

ЎзА
34 091