ЎзА Ўзбек

30.07.2018 12:11 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси: “2019 йилдан автомашиналар нархи тушади”

ОНЛАЙН: “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси: “2019 йилдан автомашиналар нархи тушади”

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов иштирок этмоқда.

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси 1 августдан тизимда ишлаб чиқарилаётган машиналар нархи расман ошиши ҳақида маълумот берганди. 

Ш.Умурзоқов машиналаримиз рақобатдош бўлиши учун нархни 30 фоизга тушириш кераклигини таъкидлади.

“Бутловчи қисмларнинг нархини 20 фоизга туширамиз. Тез эмас, аста-секин. Бу ҳали бўлмаган воқеа. Йил охиригача бутловчи қисмларнинг нархи 20 фоизга туширилса, автомобиль нархини 9 фоизга туширишга эришамиз. Ишонч билан айтаманки, кейинги йил автомашиналар нархи, албатта, тушади” дея ваъда берди Ш.Умурзоқов.

Бизни кузатиб боринг, автомобиллар нархлари ошиши юзасидан аниқ хабарларни беришда давом этамиз.

ЎзА
49 937