ЎзА Ўзбек

29.08.2018 13:08 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. «Йиллар давомида мутасаддиларда "Буз! Олиб қўй! Қур!" кайфияти давом этиб келган»

ОНЛАЙН. «Йиллар давомида мутасаддиларда "Буз! Олиб қўй! Қур!" кайфияти давом этиб келган»

Айни пайтда Халқаро пресс-клубда «Тошкент: инвестициявий муҳит, сармоядорлар ишончи ва муаммолар таҳлили» мавзусига бағишланган анжуман давом этмоқда. 

Аввал хабар берганимиздек, тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашмоқда. У ўз сўзида «Йиллар давомида мутасаддиларда «Буз! Олиб қўй! Қур!" кайфияти давом этиб келган. Одамларга нисбатан қўпол муомилалар ҳам кузатилади. Биз уларни ўзгартириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Агар мутасаддилар уйлари бузилишга тушган одамларга қўпол муомила қилса, фуқаролар шу заҳоти ҳокимиятга мурожаат қилишларини сўрайман", деди Ж.Ортиқхўжаев.

Шунингдек, анжуманда 8 ой мобайнида Тошкентга 140 млн. АҚШ долларлик инвестиция киритилгани, ҳозирда 3800 та инвестор рўйхатдан ўтгани, айни пайтда улардан 500 таси фаолият юритмаётгани таъкидланди. 

ЎзА
3 928