Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 14:13 Чоп этиш версияси

Онлайн: ёш тадбиркор Темур Маминов инсонпарварлик кўрсатди

photo5226845474496030880.jpg

Пойтахтлик ёш тадбиркор Темур Маминов акция ҳақида радиодан эшитиб, келиб болаларга қон берди. 

“Адолат” СДП ташаббуси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акцияси давом этмоқда.

photo5226845474496030894.jpg

– Шундай акция бўлаётганини радиодан эшитиб қолди, – дейди ёш тадбиркор Темур Маминов. – Жажжи ука-сингилларимнинг тезда соғайиб кетишларига менинг ҳам ҳиссам қўшилсин деган ниятда бу ерга шошилдим. Агар болажонларга ёрдамим теккан бўлса, жуда бахтиёрман.

Инсонпарварлик ва меҳр-оқибат туюғулари билан ўрнак бўлган Темур Маминовга “Адолат” СДПнинг ташаккурномаси топширилди. 

Партиянинг ушбу дастурий мақсадлари доирасида ташкил этилган донорлик акцияси давомида 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, 55 килограмдан ошиқ вазнга эга Ўзбекистон фуқаролари донор сифатида иштирок этишмоқда. Шунингдек, тадбирда аёлларда гемоглабин даражаси 120, эркакларда эса 130 дан юқори бўлиши каби талабларга жавоб берадиган соғлом аёллар ҳар уч ойда, эркаклар икки ойда бир марта донорлик қилишлари мумкинлиги ва бир неча маротаба тиббий ҳамда қон текширувидан ўтишлари лозимлиги ҳам тушунтирилмоқда. 

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида ўтказилган мазкур беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширмоқда. 

ЎзА
4 536