ЎзА Ўзбек

24.08.2018 12:03 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги 2,5 миллионгача бўлади

ОНЛАЙН. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги 2,5 миллионгача бўлади
Айни пайтда «Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичдаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги сессия давом этмоқда. 

Хабар берганимиздек, Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, вазирликнинг масъул раҳбар ва ходимлари, умумтаълим мактаблари вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар иштирокидаги сессия ташкил этилди. 

Анжуманда журналистлар мутасаддиларга Давлат бюджетидан Халқ таълим вазирлигига 7-10 триллион сўмга яқин маблағ ажратилса-да, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари нега камлиги ҳақида савол билан мурожжат этишди. 

Вазирлик масъуллари Молия вазирлиги билан ушбу масалани кўриб чиққанини, айни пайтда ўқитувчиларнинг ойлиги оширилишига эришилганини таъкидлашди. Унга кўра, 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, олий тоифали юқори синф ўқитувчиларнинг ойлиги 1 млн. 729 мингдан 2 млн. 501 минг сўмгача белгиланди.

ЎзА
24 096