ЎзА Ўзбек

08.09.2018 19:26 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

ОНЛАЙН: Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
Бугун – 8 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Ўзэкспомарказ”да Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Turon24 — Ўзбекистоннинг энг йирик мультимедиа ахборот агентлиги бўлиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида 2018 йил 1 августда рўйхатга олинган. Агентликнинг икки юздан зиёд ходими бўлиб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, Афғонистон ва Россияда фаолият юритади. Ўзбекистон ва жаҳоннинг энг муҳим хабарларини ўз вақтида мустақил, холислик, аниқлик ва тезкорлик тамойиллари асосида сифатли ёритиб боради. Агентлик хабарлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида узатилади.

photo5233230347108461021.jpg

Жамшид Ниёзов, Turon24 ахборот агентлиги ҳудудий бўлим раҳбари: 

– Агентлигимиз фаолияти асосан интернет орқали бўлиб, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида иккитадан вакилларимиз бор. Ҳудудлардаги муаммолардан хабардормиз, кўп ҳолларда ўша муаммолар сайтларга ёки бошқа нашрларга олиб чиқилган ҳолларда ҳам ечим топмай қолиб кетаверган. Муаммоларга биз оммавий ахборот воситаси орқали давлат органлари билан баҳамжиҳат ечим топишга ва жамиятдаги нуқсонларга ойна тутиб, уларни ҳал этилиши йўлида бел боғлаганмиз. 

photo5233230347108461029.jpg

Нега Turon24 деб номланганига тўхталадиган бўлсак, маълумки Турон Соҳибқирон Амир Темур давлатининг номидир. Бизнинг мақсадимиз – ахборот маконидаги Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда ўз мухбирларимизга эгамиз, шулар қатори келажакда Европада ҳам мухбирлик пунктларимизни ҳам йўлга қўйиб, Буюк Турон ахборот маконида ўз ўрнимизни эгаллашни режалаштирганмиз.

photo5233230347108461042.jpg

Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
9 341