ЎзА Ўзбек

08.09.2018 20:27 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Turon24 ахборот агентлиги хусусида фикрлар

ОНЛАЙН: Turon24 ахборот агентлиги хусусида фикрлар
Хабар берганимиздек, айни пайтда пойтахтимизда жойлашган “Ўзэкспомарказ”да Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган нуфузли оммавий ахборот воситалари, нашрлар, агентликлар вакиллари, журналистлар иштирок этмоқда. Иштирокчиларнинг Turon24 ахборот агентлиги хусусидаги фикрлари билан ЎзА мухбирлари қизиқди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов:

– Оммавий ахборот воситаларининг кўпайиши кейинчалик сифатли ОАВларнинг фаолияти юзага чиқишига замин яратади. Turon24 ахборот агентлигининг муваффақиятли иш бошлаётгани билан табриклайман. Чунки, ўзига хос йўналиш – ҳар икки тарафнинг фикрини ҳавола қилиб, хулосани халқнинг ўзига ташлайди. Бугунги куннинг асосий тамойили – овоз бир тарафдан эмас, икки тарафдан эшитилиши адолатни таъминлайди. Фалсафий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, қози ҳам мазлум ва золимнинг овозини эшитиб ҳукм чиқаради. Энг асосийси, бу ерда қози – халқ. Шу ўринда ушбу ахборот агентлиги информация маконини таҳлилий материаллар билан ҳам бойитади, деб умид қиламан.

Шаҳноза Тўрахўжаева, блогер:

– Интернет оламида фаол фойдаланувчи блогер сифатида бутун Марказий Осиё минтақаси учун ахборотлар улашувчи мазкур портал фаолият юрита бошлаганидан албатта қувондим. Боиси биз учун мустақил ахборот манбалари қанчалик кўп бўлса, шунча яхши. Turon24 сайтини кузатиб, унинг кўриниши, дизайни, ахборотларни тақдим этиш усуллари жуда ихчам ва қулай эканлигини алоҳида эътироф этаман.

Хусусан, сайт бўлимларининг ўзига хослиги ҳар қандай ахборот олувчини қизиқтира олади. Кейинги фаолиятини кузатиб бориб албатта баҳо берамиз.

Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
7 869