Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 17:38 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Турк қардошларимиздан бир йўла 4 та соврин

ОНЛАЙН: Турк қардошларимиздан бир йўла 4 та соврин
«Олтин қалам» Миллий мукофоти халқаро танловида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таъсис этилган «Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун» номинацияси ғолибини элчихона ахборот офиси раҳбари Стефен Андерсон, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ян (Jiang Yan) хоним элчихона томонидан ташкил этилган бир йўла учта – «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги самарали ҳамкорлик ёритилган энг яхши материал учун», «Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожи ҳақидаги энг яхши материал учун» ва «Бир макон – бир йўл» қурилиши ёритилган энг яхши материал учун номинациялари ғолибларини тақдирлади. 

Шунингдек, Турк қардошларимиз ҳам бир йўла тўртта – «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун», «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги энг яхши материал учун» ҳамда «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» каби номинациялари билан иштирок этди. 

Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ахмет Башар ШЕН мукофотни топширди.

Грузия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таъсис этилган Грузия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши материал» номинацияси ғолибини элчихонанинг Грузия ишлари бўйича муваққат Вакил Георгий Бочоришвили жаноблари тақдирлади.

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Озарбайжон маданият маркази ҳам «Ўзбекистон ва Озарбайжон: Буюк ипак йўлида қадим замонлардан бугунга қадар», «Ўзбекистон ва Озарбайжон – кўп миллатли ва бағрикенг мамлакатлар мавзуидаги энг яхши материал учун» номинациялари билан танловда қатнашди. Номинациялар ғолибларини Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳузуридаги Гейдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази директори Самир Аббасов тақдирлади.

Германиянинг Гёте институти ҳам бу йил илк бор танловда ўз мукофоти билан қатнашди. «Ўзбекистоннинг маданият соҳасидаги сиёсати масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” номинацияси ғолибларини институт матбуот ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими ходими Азиз Холматов эълон қилди.

Сайтимизни кузатиб боринг. Ғолиблар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз!

ЎзА
17 255