ЎзА Ўзбек

01.08.2018 11:50 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Тест жараёнини жамоатчилик ва ота-оналар кузатиб бормоқда

ОНЛАЙН: Тест жараёнини жамоатчилик ва ота-оналар кузатиб бормоқда

Фарғона вилоятида тест синовлари 5 та ҳудуддаги 9 та бинода бўлиб ўтмоқда.

photo5407071437631629569.jpg

Мамлакатимизда абитуриентларни 2018-2019-ўқув йилида олий таълим босқичига қабул қилиш учун тест синовлари такомиллаштирилган ҳолда, адолатли ва шаффоф ўтказилиши кўзда тутилган. Бу йилги энг катта янгиликлардан бири, тест синовлари 1-15 август кунлари катта сиғимли павильонларда 2 сменада, таълим йўналишлари кесимида ўтказилмоқда.

photo5407071437631629570.jpg

– Вилоятдаги 6 та олий таълим муассасаларига жорий йилда 67 минг 41 нафар абитуриент ҳужжат топширди, – дейди Давлат тест марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи И. Шокиров. – Бу таълим масканларининг бакалавриат йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари Фарғона Олимпия захиралари коллежи, “Нефтчи” футбол клуби тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтининг спорт зали, “Нефтчи” спорт мажмуасида ўтказилмоқда

photo5407071437631629572.jpg

Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан абитуриентларга ДТМ рухсатномалари, тест топширадиган бинонинг режа-чизмаси ва эслатма тарқатилди. Унда тест синовларини топшириш учун қайси бинога, нечанчи сменада ва қайси вақтда келиши ёзиб қўйилган.

Тест синовлари ўтказиладиган залларга видеокузатув камералари ўрнатилган бўлиб, жараённи жамоатчилик ва ота-оналар кўриб, кузатиб боришмоқда.

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА
8 079