Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 12:40 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Тест синовлари белгиланган тартибда топширилмоқда

ОНЛАЙН: Тест синовлари белгиланган тартибда топширилмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Нукус Олимпия захиралари коллежида абитуриентлар белгиланган гуруҳлар бўйича тест синовларини топширмоқда. 

Тест синовлари жараёнини Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали бошлаб берди.

– Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалига 2018/2019-ўқув йили учун қабул квотаси 19 та бакалавр таълим йўналиши бўйича тасдиқланган, – дейди мазкур университетнинг масъул котиби Бекбай Қалимбетов. – Жорий йил қабул якунига кўра 3 минг 913 нафар абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинган. Бу ҳудуддаги энг юқори танлов кўрсаткичдир, яъни битта ўринга 13,04 кишидан тўғри келмоқда.

Тест синовлари ўтказиладиган жойларда ота-оналар учун махсус жой ажратилиб, ушбу жойда ўрнатилган мониторингда тест жараёнини онлайн кузатиш мумкин.


Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 936