ЎзА Ўзбек

17.08.2018 11:10 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: ташрифнинг 3 энг муҳим жиҳати

ОНЛАЙН: ташрифнинг 3 энг муҳим жиҳати
Миллий матбуот марказида ўтказилаётган журналистлар учун ташкил этилган брифинг давомида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Бахтиёр Мустафоев маълумот берди.

Биринчиси, бугунги ташриф сўнгги икки йил давомида минтақада олиб борилаётган янги минтақавий сиёсатимизнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Мазкур учрашувда бир қанча шартномалар имзоланиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи давомида 27 та ҳужжат имзоланган бўлса, бугунги Тожикистон Республикаси Имомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифида ҳам 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган. Булардан энг асосийси, Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳисобланади. 

Иккинчиси, минтақадаги хавфсизлик, чегара, диний экстримизм, терроризм, наркобизнесга қарши курашиш масалалари. Бу борада икки давлат умумий позицияга эга.

Навбатдаги масала чегара масаласи ва сув манбаларидан умумий фойдаланишдир. Бугунги кунда Тожикистон дунё миқёсида гидроэнергетик салоҳият жиҳатдан саккизинчи ўринда туради. 

Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф тафсилотларини журналистлар жонли эфирда кузатиб бормоқда.

ЎзА
8 303