Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 20:55 Чоп этиш версияси

Онлайн: таниқли санъаткор Умид Шаҳобов болаларга қон берди



photo5226835845179353306 (1).jpg

Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акциясида кенг жамоатчилик қаторида давлат ва жамоат арбоблари, машҳур санъаткорлар ҳам иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан беғараз донорлик акциясида таниқли эстрада хонандаси Умид Шаҳобов ҳам қон топшириб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намунасини кўрсатди.

ЎзА
4 983