Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 15:52 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Тадбирга меҳмонларнинг ташрифи бошланди

ОНЛАЙН: Тадбирга меҳмонларнинг ташрифи бошланди “Туркистон” саройи байрамона безатилган. Саройнинг пештоқида ва олд майдонидаги стендларда Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган паннолар, штендерлар, шиорлар ўрнатилган.

Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар ва танлов иштирокчилари сарой биносига кираверишда карнай-сурнай садолари билан кутиб олинмоқда.

a979d678-2174-43ca-af69-df498785a4d0.jpg

Фойеда камер оркестри ижросида ўзбек ва жаҳон мумтоз куйлари янграб турибди.

Сарой фойеси “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти халқаро танлови ҳақидаги стендерлар, экспонатлар, макетлар, фотолавҳалар билан безатилган.

Фойеда газета-журналлар, китоблар ва миллий сувенирлар савдоси ташкил этилган.

Саҳна олди гуллар композициялари билан безатилган.

baa8c203-eff7-4cef-be74-a75bf74d175b.jpg

0a4daf1c-1cac-4f9d-b201-3c78a0ae0145.jpg

11c8aff2-a32f-4fe4-b8bc-fbd12bbb4621.jpg

13 292