ЎзА Ўзбек

15.08.2018 15:11 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Шохира Ҳамро: “Тадбиркорлар тарихий киноларга ҳам пул тикинг”

ОНЛАЙН. Шохира Ҳамро: “Тадбиркорлар тарихий киноларга ҳам пул тикинг”
Халқаро пресс-клубда “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш: тарихий анъаналар, муаммолар, янгича бадиий сифатида ва мақсадли сармоялар” мавзусидаги анжуман давом этмоқда. 

0187f765-2aae-465a-ae9c-37a4df748184.jpgАнжуманда сўзга чиққан журналист Шохира Ҳамронинг фикр-мулоҳазалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

“Дунё бизни нафақат Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк шахсларимиз орқали ҳурмат қилишади, балки Хўжа Насриддин каби қаҳрамонларимизга ҳам қизиқишлари катта. Бунга Кан фестивалига борганимизда гувоҳ бўлганмиз. Кино орқали дунёга ўзлигимизни янада кенгроқ намоён қилиш, бой тарихимизни тарғиб қилиш имкониятларимиз катта. Аммо бу биргина режиссёрнинг зиммасидаги юмуш эмас. Ҳурматли тадбиркорларимизни ана шундай киноларнинг суратга олинишида ҳомийлик қилишларини илтимос қилардим. Тадбиркорлар ресторан ва тўйхона қураверманг, маънавиятимиз учун ҳам пул тикинг”, деди журналист Шохира Ҳамро.

ЎзА
10 298