ЎзА Ўзбек

30.08.2018 15:11 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз ўзаро бир йўлда бирлашади

ОНЛАЙН. Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз ўзаро бир йўлда бирлашади

Эндиликда қадимий шаҳарларимиз Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз ўзаро бир йўлда бирлашади, битта композицияни ташкил этади.

Бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, мазкур йўналишда Ғузор, Қамаши, Яккабоғ вокзаллари янгидан бунёд этилди. Барча сигналлаштириш ва телекоммуникация тизими модернизация қилинди. Ички қувват манбаи биноси қурилди. Қамаши-Яккабоғ ҳамда Яккабоғ-Танхоз станцияларини боғловчи темир-бетон кўприги, сув ўтказиш сунъий иншоотлари замон талабларга мос равишда янгидан барпо этилди. Эътиборлиси, мавжуд темир йўллар модернизация қилинди ҳамда атрофи темир-бетон тўсиқлар билан ўралди. Китоб станциясида эса машинистлар дам олиш маскани қад ростлади. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида поездларга техник хизмат кўрсатиш биноси ҳам қурилди. 

Қарши-Китоб линиясида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 14 та жамланма йўл ўтказгичлар янгисига алмаштирилди. Қурилиш ишларига 100га яқин замонавий техника, 300 нафардан зиёд тажрибали мутахассис жалб қилинди. Соҳа энергетиклари томонидан темир бетон ускуналар ўрнатиш, уларга консоллар илиш, контакт симлари тортиш каби барча ишлар ўз вақтида, сифатли бажарилди. Бундан ташқари, ўтган вақт мобайнида 1 та электр тортиш станцияси ҳам қуриб фойдаланишга топширилди.

Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабз ўзаро бир йўлда бирлашиши юртимиз аҳолиси, чет эллик меҳмонлар учун янада кўплаб қулайликлар яратади. Сайёҳлик соҳасида яна бир ўзига хос мажмуа юзага келади.

Олиб борилган бундай улкан бунёдкорлик ишлари юртимизни янада чирой очиши, дунё аҳлини ўзига чорлаб, туризмни ривожлантиришда янги саҳифа очади.

Инобат Аҳатова, ЎзА
3 740