ЎзА Ўзбек

01.06.2018 12:16 Чоп этиш версияси

Онлайн: Парламент депутатлари болаларга қон берди

Онлайн: Парламент депутатлари болаларга қон берди
Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акцияси давом этмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган беғараз донорлик акциясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этяптилар.

Парламент қуйи палатаси депутатлари Жамшид Пирматов ва Улуғбек Саматов болажонлар учун биринчилардан бўлиб қон топшириб, улар халқ вакиллари сифатида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намуналарини кўрсатдилар.

ЎзА
7 507