ЎзА Ўзбек

05.07.2018 12:19 Чоп этиш версияси

Онлайн: Осиё минтақасида 300 миллион аҳоли истеъмолга яроқсиз ичимлик сувини ичишга мажбур

Онлайн: Осиё минтақасида 300 миллион аҳоли истеъмолга яроқсиз ичимлик сувини ичишга мажбур
Шунингдек, яна 400 миллион осиёлик электр энергиясиз, минтақанинг 1,5 миллиард аҳолиси эса оддий санитария шароитларисиз ҳаёт кечирмоқда.

Тошкентда “ Сув таъминоти соҳасида давлат-хусусий шериклиги ва ақлли технологияларни ривожлантириш” мавзусида ўз ишини бошлаган семинарда Осиё тараққиёт банкининг расмий вакили бу ҳақда маълум қилди.

IMG_20180705_103139.jpg

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Осиё тараққиёт банки, Хитой Халқ Республикасининг қашшоқликка қарши курашиш ва минтақавий ҳамкорлик жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур икки кунлик семинарда вазирликлар, ОТБ, “Сувоқова” давлат унитар корхонлари вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

IMG_20180705_103151.jpg

Семинарда чиқиш қилган Сеул университетининг халқаро урбанистика мактаби профессори Хьюн Парк сўнгги йилларда Осиёда аҳоли сони кескин ошиб бораётгани минтақадаги мамлакатларда атроф-муҳит деградацияси, шаҳарлар инфратузилмалари, коммунал хизматлар базалари етишмаслиги каби муаммоларни келтириб чиқараётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, сув таъминоти соҳасида давлат-хусусий шериклиги ва ақлли технологияларни кенг йўлга қўйиш мазкур муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 921