ЎзА Ўзбек

24.08.2018 10:50 Чоп этиш версияси

Онлайн: Олий суд пленуми мажлиси бошланди

Онлайн: Олий суд пленуми мажлиси бошланди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилаётган мажлисда судьялар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Мажлисда янги таҳрирдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” ва “Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида”ги Олий суд пленуми қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинади.
Мазкур қарорларнинг қабул қилиниши ушбу йўналишларда самарали суд амалиёти юритилишига, муҳими, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

ЎзА
5 986