Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 16:26 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: 12 йилдан буён қарийб вайронага айланаёзган “Чорсу” меҳмонхонаси ҳақида хушхабар!

ОНЛАЙН: 12 йилдан буён қарийб вайронага айланаёзган “Чорсу” меҳмонхонаси ҳақида хушхабар!

“Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров узоқ йиллардан буён фаолият юритмай келаётган “Чорсу” меҳмонхонаси ҳақида маълумот берди.

Турк инвесторлари уни капитал реконструкция қилишади. Бу борада тегишли келишувлар амалга оширилган. Яқин кунлар ичида дастлабки ҳаракатлар бошланади. Меҳмонхона 2019 йилгача ишга туширилишини айтилди.

Бир пайтлар пойтахт кўрки ҳисобланган муҳташам "Чорсу" меҳмонхонаси сўнгги 12 йилда деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган эди. Эндиликда туризмни ривожлантириш, пойтахтда кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мазкур меҳмонхона ҳам қаддини тиклаб, сайёҳлар ва шаҳримиз меҳмонларининг сўлим гўшасига айлантирилади. 

"Ҳокимнинг бир куни" лойиҳаси доирасидаги хабарларни  беришда давом этамиз. 
 
  



Анора Содиқова, ЎзА
14 316