ЎзА Ўзбек

29.08.2018 12:58 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. “Одамлар 5-6 ой ичида Тошкентдаги ўзгаришларни сеза бошлайди”

ОНЛАЙН. “Одамлар 5-6 ой ичида Тошкентдаги ўзгаришларни сеза бошлайди”

Халқаро пресс-клубдаги навбатдаги сессия “Тошкент: инвестициявий муҳит, сармоядорлар ишончи ва муаммолар таҳлили” мавзусига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмиталари мутасаддилари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари ва бошқалар иштирок этишмоқда.

Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашмоқда.

Ж.Ортиқхўжаев ўз сўзида Тошкент шаҳрида бугунги бошланган ишлар ярим йилдан кейин ўз мевасини беришини алоҳида таъкидлади.

“Сир эмас, бугун Тошкент шаҳридаги ўзгаришлар ҳақида ҳар хил гап-сўзлар айтиляпти. Шуни ишонтириб айтаманки, одамлар 5-6 ой ичида Тошкентдаги ўзгаришларни сеза бошлайдилар. Бундан кейин фақат ривожланиш бўлади”, деди Ж.Ортиқхўжаев.

ЎзА
17 081