ЎзА Ўзбек

30.07.2018 12:18 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Нарх ошса, 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча тўловларни амалга оширадими?

ОНЛАЙН: Нарх ошса, 85 фоиз тўлов қилганлар қўшимча тўловларни амалга оширадими?

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов иштирокидаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси давом этади.

Аввалги хабаримизда “Ўзавтосаноат” раиси шу йилнинг 1 августидан машиналар нархи ошиши ҳақида расмий маълумот берганини маълум қилган эдик.

Агар 1 августдан нарх ошса, илгари автомобиль харид қилиш учун 85 фоиз тўлов қилган харидорлар қўшимча тўловларни амалга оширадими, деган саволга “Ўзавтосаноат” раиси изоҳ берди:

“Аввал тўлов қилган харидорлар эски нархларда автомашиналарни оладилар. Улар қўшимча тўловни амалга оширмаслик билан бирга, шартномада келтирилган кунда – ўз вақтида машиналарини олишади”, деди Ш.Умурзоқов.

Бизни кузатиб боринг, автомобиллар нархлари ошиши юзасидан аниқ хабарларни беришда давом этамиз.

ЎзА
6 997