Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 11:51 Чоп этиш версияси

Онлайн: Миграция таъсир кўрсатган болаларнинг энг катта улуши Осиёга тўғри келади

Онлайн: Миграция таъсир кўрсатган болаларнинг энг катта улуши Осиёга тўғри келади
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманнинг сўзларига кўра, дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан миграция таъсир кўрсатган болаларнинг энг катта улуши Осиёга тўғри келади. Европа Иттифоқи кўмагида ЮНИСЕФ муҳожир ота-оналар томонидан ташлаб кетилган болалар ҳамда транзит жараёнидаги болаларнинг янада яхши ҳимоясини таъминлашни мақсад қилган.

IMG_20180710_105005.jpg

Пойтахтимиздаги “International Hotel” да Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Европа Иттифоқи делегацияси, ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари иштирокидаги давра суҳбати давом этмоқда. 
Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегецияси раҳбари, элчи Эдуард Стипрайс ҳам сўз олди. Унинг қайд этишича, “Жануби-Шарқий ва Марказий Осиёда миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш” лойиҳаси доирасида муҳожирларни қабул қилувчи асосий мамлакатлар бўлган Қозоғистон ва Россиядаги вазият таҳлилини ҳам ўз ичига олади.

IMG_20180710_113018.jpg

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 607