ЎзА Ўзбек

15.08.2018 13:27 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. “Исломхўжа” тарихий фильми учун Кремлдан хон тахти келтирилганмиди?

ОНЛАЙН. “Исломхўжа” тарихий фильми учун Кремлдан хон тахти келтирилганмиди?

Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқаро пресс-клубда “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш: тарихий анъаналар, муаммолар, янгича бадиий сифатида ва мақсадли сармоялар” мавзусида анжуман ўтказилмоқда.

Анжуманда “Исломхўжа” тарихий фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов иштирок этди. Режиссёрнинг айтишича, фильмни суратга олишда Хива хонлиги тахтининг асл нусхасини топиш учун Россия Маданият вазирлигига мурожаат этилган. Тахтнинг асл нусхаси Кремлда сақланаётган экан. Фильм учун тахтнинг аслидан нусха кўчириб ишланган. Ж.Аҳмедов келажакда ушбу тахтнинг асли юртимизга қайтарилса, яхши бўлишини таъкидлади.

Ушбу фильм бугун мутахассислар учун ёпиқ намойиш этилади.

ЎзА
8 249