Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.08.2018 17:36 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Игорь Шпак: «Ўзбек адабиётининг хорижий ташвиқотчиларини рағбатлантириш керак»

ОНЛАЙН. Игорь Шпак: «Ўзбек адабиётининг хорижий ташвиқотчиларини рағбатлантириш керак»
Пойтахтимизда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

01.JPG«Алишер Навоий буюк шоир, унинг асарларини бутун дунё ўқишини истардим», деди украиналик таржимон, «Адеф-Украина» нашриёт уйи директори Игорь Шпак. 

Ушбу нашриёт 2017 йилда Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонини хохол тилига таржима қилиб, чоп этган. Халқаро конференцияга Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таклиф этилган Игоръ Шпак тадбир ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди. «Мен ўзбек адабиётида А.Навоийни алоҳида яхши кўраман. Ўзбек адабиётини жаҳонга берадиган маънавий озиғи чексиз. Уни тарғиботини кучайтириш керак. Сизнинг адабиётингизга қизиқувчи адабиётшунослар кўпгина давлатларда топилади. Назаримда уларни мана шундай конференцияларга кўпроқ жалб қилиш керак. Иложи бўлса уларни «докторлик», « ўзбек акадимикларининг фахрий аъзоси» каби унвонлар билан тақдирлаш, қизиқтириш лозим. Бу каби халқаро конференциялар давомли бўлиши керак. Энг асосийси, коференция якунида «Тадбир давомида нимага эришдик?», деган саволни ўртага ташлаб, хулосалар, натижалар берилиши керак. Шундагина уни мавқеи ҳам, конференцияга қизтқувчилар ва иштирокчилар ҳам ортиб боради», дея ўз таклифларини берди Игорь Шпак.

ЎзА
6 876