Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.05.2018 13:50 Чоп этиш версияси

Онлайн: Бухоро “Китоб олами” “Намунали китоб дўкони” танловида ғолиб бўлди

Онлайн: Бухоро “Китоб олами” “Намунали китоб дўкони” танловида ғолиб бўлди
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика китоб байрамлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. 

81b7b6b4-2a30-42f3-9716-457d40eb292b.jpg

Тадбир доирасида “Намунали китоб дўкони” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди ва унда ҳар бир вилоятнинг энг яхши деб топилган китоб дўконлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

e79143ff-6cec-457b-a533-c57dc379695f.jpg

– Бугун менга берилган мукофотни юртимизда китобхонликни оширишга берилган эътибор намунаси деб биламан – дейди “Намунали китоб дўкони” танловининг Бухоро вилоят босқичи ғолиби Бухоро “Китоб олами” МЧЖ раҳбари Эъзоз Бобомуродов. – Бугунги ташкил этилаётган маърифий тадбир юртимиз бўйлаб ҳар йили янада катта миқёсда давом этиши лозим. Мана шунда ёш авлоднинг китобга ошнолиги янада ортади.

ffbfeff0-5f7e-4ac6-ac86-7deb51551151.jpg

Пойтахтимиз Сайлгоҳ кўчасидаги китоб байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Иинобат Аҳатова, ЎзА
3 605