ЎзА Ўзбек

17.07.2018 11:16 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН: Бу йил нечта бўлажак журналистлар ўқишга қабул қилинади?

ОНЛАЙН: Бу йил нечта бўлажак журналистлар ўқишга қабул қилинади?
Ўзбекистон Оммавий коммуникация ва журналистика университетида ижодий имтиҳон (суҳбат) давом этмоқда. Университет ректори Шерзод Кудратхўжаев имтиҳон жараёнларини кузатиб, ходимлар муомаласи, тартиб-интизом, яратилган шарт-шароитни назоратга олиб турибди.

Бу йилги қабул квоталарида бакалавр босқичининг барча йуналишлари бўйича жами 100 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.

Босма Оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича ўзбек гуруҳига 72 та, рус гуруҳига эса 25 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, умумий қабул режаси 15 та.

Телерадиожурналистика бўйича ўзбек гуруҳига 109 та, рус гуруҳига эса 36 та ҳужжат қабул қилинган бўлиб, умумий қабул режаси 15 та.

Интернет журналистика 63 та, қабул режаси 10 та.

Халқаро журналистикага 73 та абитуриент ҳужжат топширди, қабул режаси 10 та.

Спорт журналистикаси 73 та, қабул режаси 10 та.

Ахборот хизматлари ва Жамоатчилик билан алоқалар – 88 та ўзбек, 37 та рус гуруҳига ҳужжат қабул қилинган, қабул режаси эса 20 та.

Медимаркетинг ва реклама – 67 та, қабул режаси 10 та.

Медиадизайн 30 та, қабул режаси 10 та.

Барча имтиҳонларда жами 675 нафар абитуриент иштирок этади. ЁЗМА ИЖОДИЙ имтиҳон 19 июль куни ўтказилади. Барча ижодий имтиҳонлар жавоби жорий йилнинг 20 июль куни маълум бўлади.

photo5361588824888682793.jpg

photo5361588824888682795.jpg

photo5361588824888682798.jpg

photo5361588824888682799.jpg

Анора Содиқова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
8 084