ЎзА Ўзбек

01.06.2018 15:03 Чоп этиш версияси

Онлайн: “Бор меҳримиз сенга, болажон!”

Онлайн: “Бор меҳримиз сенга, болажон!”
Ушбу шиор остида ўтказилган Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акцияси давомида “Адолат” СДП томонидан яна бир эътирофли иш амалга оширилди.

“Адолат” СДП ташаббуси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акциясида кўнгиллилар фаол иштирок этдилар.

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилган тадбирда юртдошларимиз ўз меҳр-оқибатларини яна бир карра намоён этдилар. 
photo5226845474496030900.jpg

Акция давомида беғараз қон топширган донорларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, акция доирасида партия томонидан яна бир эътирофли иш амалга оширилди. Гап шундаки, “Адолат” СДП Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти қошидаги бошланғич партия ташкилоти кутубхонаси ташкил этилди. Болаларнинг куни мазмунли ўтиши мақсадида ташкил этилган кутубхонага партия томонидан 300дан ортиқ китоб, шашка ва ўқув қуроллари совға қилинди.

photo5226835845179353317.jpg

2ab5f575-3f18-41b1-b096-25af8106d771.jpg

photo5226835845179353310.jpg

photo5226835845179353315.jpg

photo5226845474496030902.jpg

d7919ca9-3846-4f9d-a1d7-f5690cc25d01.jpg





ЎзА
10 697