ЎзА Ўзбек

10.08.2019 18:58 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Жорий йилнинг 5 - 9 август кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 16 та бўш турган давлат мулки объектлари, 145 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 60 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 16 та давлат мулки объекти 6 млрд 190 млн. сўм инвестиция киритиш, 114 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 181 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 92 та объект савдога чиқарилди 370 та объект реализация қилинди.

1.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 145 та бошланғич нархи 587,8 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 61 млрд. 930,6 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 819 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 млрд. 72,7 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 314 та бошланғич нархи
2 млрд. 206,4 млн сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2785 та бошланғич нархи 92 мрлд. 487,6 млн.сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

2.jpg

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 60 та объект 9 473,3 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 57 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

3.jpg

Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи

Ушбу ҳафта давомида онлайн-аукционларда жами 1 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳаси 167,8 млн. сўмга сотилди. Шу билан бирга, ҳафтада жами 
14 та бошланғич нархи 4 млрд. 74 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда31 табошланғич нархи 9 млрд. 880 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш хуқуқи

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 4 табошланғич нархи 30 млн сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 31,9 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 9 та бошланғич нархи 67,5 млн.сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 60 та бошланғич нархи 450 млн.сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


ЎзА
9 909