Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 10:33 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукцион: (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 миллион 563 минг сўмдан ортиққа сотилди

Онлайн-аукцион: (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 миллион 563 минг сўмдан ортиққа сотилди Кеча – 14 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимида авторақамни сотиш бўйича биринчи битим тузилди. Электрон савдолар якунига кўра Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобиль рақами 7 563 637,5 сўмга сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 7 488 750 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” га мувофиқ савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмасида расмийлаштириши лозим.


3 404






Все о погоде - Pogoda.uz