Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.09.2018 13:02 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Ҳам тез, ҳам қулай

ОНЛАЙН. Ҳам тез, ҳам қулай
Аввал хабар берганимиздек, "Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент" йўналишида Қашқадарё вилоятига қатновчи "Афросиёб" тезюрар поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабз йўлида давом этмоқда.

Манзилга ошиқаётган хорижлик сайёҳлар ва маҳаллий йўловчиларнинг кайфияти аъло даражада. Барча вагон кузатувчилари йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан замонавий поездда ташкил этилган медиа-тур давомида журналистлар йўловчиларнинг таассуротлари билан қизиқмоқда.

1ee05d89-22ca-4f1c-b907-f4fd37140a81.jpg

– Ўзбекистон ҳақида жуда кўп илиқ фикрлар эшитганман. Шунданми, бу юртга бир бора бўлса-да, келиш истагида юрардим, – дейди манголиялик санъаткор Эрденеболд Даштсерен. – Одамларнинг хушмуомалалигидан, миллий таомлар ва бетакрор табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиб, шу замин аҳлига ҳавасим ортди. Мамлакатда фуқароларнинг тўкис, осуда ва фаровон яшаши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўлдим. Узоқ масофага борувчи "Афросиёб" тезюрар поездига ҳам биринчи бор чиқдим. Айниқса, мени эътиборимни тортган жиҳати вагонларда йўловчиларга кўрсатаётган хизмати юқори даражада экан.

9f85ce0a-c92d-4d36-9514-967ee93f3da2.jpg

А.Мусаев, Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА