Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.08.2018 14:56 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. "Афросиёб" поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабзга етиб келди

ОНЛАЙН. "Афросиёб" поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабзга етиб келди

Мутахассислар томонидан Қарши-Китоб йўналишида илк бор "Афросиёб" замонавий элетропоезди ҳаракатлантирилди. 

Техник синовлар муваффақиятли ўтказилди ва 30 август куни фойдаланишга топширилди . Қашқадарё вилоятига қатновчи "Афросиёб" поезди Қарши шаҳри орқали Шаҳрисабзга етиб келди. Мазкур лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилиши юртимиз аҳолиси ҳамда сайёҳлар учун Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида муносиб туҳфа бўлди.

Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тажрибали мутахассислари умумий узунлиги қарийиб 124 километрдан иборат бўлган мазкур лойиҳанинг қисқа муддатда, сифатли қилиб амалга оширишди.

Эътиборлиси, 94 километр масофани ташкил этувчи "Тошгузар-Китоб" линияси тўлиқ электлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови учун мослаштирилди.

8ea8856f-76f7-4cd1-a1e1-2f88cba38ae0.jpg

721fa6ef-4940-4fab-bac8-3edfcba47795.jpg

72067a7d-65aa-4319-ab64-10e923bb9531.jpg

a78abaf8-d62b-430a-bfe6-7862fb8b1da6.jpg

adbe4324-8d76-4b4e-b89a-85c021734855.jpg

de16e4a9-ac1c-4dcd-832e-cc625d2cf4e4.jpg

f085e7b9-1b0c-4418-b963-da1e36631d26.jpg

Инобат Аҳатова, ЎзА
4 102