ЎзА Ўзбек

01.06.2018 13:34 Чоп этиш версияси

Онлайн: Абдукамол Раҳмонов: “Халқимизда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ҳамиша бўлган”

photo5226845474496030878.jpg

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов ҳам болалар саломатлиги учун қон топширди.

photo5226845474496030893.jpg
Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида бемор болаларга қон бериш акцияси давом этмоқда. Инсонпарвар халқимиз ушбу акцияда фаол иштирок этяптилар. 

– Халқимизда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ҳамиша бўлган, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов. – Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йил 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан болажонларимиз учун турли байрам тадбирлари, учрашувлар, акциялар ўтказиш анъанага айланган. “Адолат” СДП Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган хайрия акциясини ўтказмоқда.

ЎзА
5 355