ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Она юрт фидойиларининг танланган асарлари тақдимоти ўтказилди

Она юрт фидойиларининг танланган асарлари тақдимоти ўтказилди

Республика Маънавият ва маърифат марказида «Она юрт фидойилари» мавзусида Маӽмудхӯжа Беӽбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Маӽмуд Ӽодиев Боту, Исӽоқхон тӯра Ибратларнинг танланган асарларига бағишланган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда маънавият, мутолаага бўлган эътибор янада кучайгани, бу, айниқса ёшларнинг баркамол авлод бўлиб камол топишида муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Тақдимоти ўтказилган китоблар муаллифлари ўз даврининг маърифатпарвари, зиёлиси, заҳматкаш ўқитувчиси бўлганлиги эътироф этилди.

9S9A8750.JPG

9S9A8746.JPG

«Абдурауф Абдураӽим ӯғли Фитрат ҳаёти ва ижоди ҳақида», «Жадидлар ӽаракатининг асосчиси Маӽмудхӯжа Беӽбудийнинг ӽаёт йӯли ва ижоди», «Оқ тонгларни орзулаган шоир ва буюк маънавиятчи А.Авлоний ӽаёти ва ижоди тӯғрисида», «Маӽмуд Ӽодиев Боту ижоди ва шоирнинг аянчли тақдири», «Асардурки, оламға ӯлғай нишон» - Исӽоқхон тӯра Ибратнинг ӽаёт йӯли ҳақида каби мавзуларда адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчиларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан китоблар тақдим этилди.

2 460
Д. Маматова, ЎзА