ЎзА Ўзбек

04.05.2019 18:32:22 Чоп этиш версияси

ЭВРИЛ ТУРОН: Она тилим, сен тириксан, Ў​збек мангу яшайди


42a7b3c6_a5fe_4b22_9619_220df6d0092d.jpg
ЭВРИЛ ТУРОН
Турон Халқаро Ёзарлар бирлиги раиси

Миллат тил билан тирик. Миллат бўлмаса, давлат бўлмайди. Демак, давлат ҳам тил билан тирик. Тил – миллатнинг жони. Тил ўлса, миллат ҳам ўлади. Демак, давлат ҳам.

Буни билишни истамайдиган, ўз отасини танимайдиган, таниса ҳам менсимайдиганлар, дейлик, “Россияда давлат тили ўзбек тили бўлсин” деб чиқса, Рус халқи, шубҳасиз, бу адолатсизликка қарши қалқади.

Мен буни шарафлайман.

Ҳар бир халқ, каттами, кичикми, фарқсиз, ўз тилини қадрлайди, севади, улуғлайди. Унинг тақдири учун курашади. Бу Тангри томонидан берилган ҳис, туйғу.

Россия ўз оти билан Россия. У давлат тилидан маҳрум этилса, унинг обрўси қоладими? Ёхуд Россиялиги...

Шул боис шовинистларнинг ноғорасига ўйнаётган бир тўда “ўзимизникилар”нинг Ўзбекистонда давлат тили рус тили бўлсин, деб чиқишини қаттиқ қоралайман.

Мен буни Ўзбек тилини таҳқирлаш, деб биламан.

Эътибор беринг Россияда яшовчи ҳар бир инсон рус тилини билади.

Англияда ҳам шундоқ.

Францияда ҳам шундоқ.

Шулардан келиб чиқиб айтаман: Ўзбекюртда яшовчилар ҳам ким бўлишидан қатъий назар ўзбек тилини билиши шарт.

Юртда саксон фоиз ўзбек, қолгани қондош қавмлар яшайди. Шундоқ экан, ўз ота юртида ўрис тили ҳукмрон бўлишини истаётганлар қонун йўли билан жазоланиши лозим.

Маҳаллийчилик томирини куйдириш керак! Мутлақ ва мутлақ!

Қонун ўз сўзини айтиши керак.

Самарқандда ўзбек аёли бошига пақир кийдирилиши, буюк Темур ҳақон ҳайкали бўйнига ўтириб, энсасига шаппатлаши кечирилмас ҳол !!!

Бу ғаламисларнинг ортида одамсимон ёвуз ниятли иблислар туришибди.

Қирғиз- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?

Ахси Турки- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?

Гегемонликни истовчи кучлар...

Маҳаллийчиларнинг қўли билан... Гегемон бўлишга ўрганган талончилар ҳали ҳам Иттифоқни қўмсашаяпти. Бошқача шаклда бўлса ҳам қўмсашаяпти. Турли бузғунчиликлар илдизини шулардан ахтариш керак.

Ўрта Осиёни бўлаклаган бу шовунистлар энди тилимизга човут солишмоқда. Манқуртлар қўли билан...

Шу билан бирга қўшнилар аро нотинчликни келтириб чиқаришга уринишмоқда. Ўрта Осиёнинг эски номи Турон, Туркистон. Шундан келиб чиқиб айтаман: Оврў Бирликдан (Евро Саюз, 28 та давлатни ўз ичига олган бу саюз аъзолари турли тилли миллатлардан таркиб топган) андоза олиш керак. Ўрта Осиё Бирлигини тузиш керак. Биз бир туғишган эллармиз. Бизнинг илдизимиз , қонимиз, тилимиз, динимиз бир, тожиклар билан эса минг йиллар аро томирлашиб кетганмиз. Агар шу мақсад амалга ошса, Оврў Бирлик каби Ўрта Осиёда ҳам пул бирлиги, ҳарбий бирлик , ташқи сиёсат бирлиги бўлади.

Менинг тахминимча, Туркистон элларининг бир- бирларига яқинлашуви, иноқлашуви шунга олиб келади. Ҳозирги сиёсатнинг айрим кўринишлари буни тақозо этади.

Шундоқ тақдирда дунёга устун бўлишни истовчи кучлар биз билан сизлаб қўнишади.

Мен бунга ишонаман.

Ўзига ишонч, қатьий ҳаракат ва адолатни Яратган ҳам қўллаб – қувватлайди.

Ўз тилини қадрлаш ҳар бир ўзбекнинг муқаддас бурчидир. Жумладан , давлат ташкилотларида ҳам юз фоиз иш ўзбек тилида олиб борилиши шарт. Ҳамма бошлиқлар юртда ва хорижда ўзбек тилида нутқ қилишлари лозим. Ўзбекчани билмайдиганлар тилимизни ўрганиши керак. Нурсултонда амалдорлардан қозоқ тили грамматикаси бўйича имтиҳон олинган. Шунда (майдароқларни қўя турайлик) йирик давлат ва жамоат арбоби Алиев иншода 19 та хатога йўл қўйган ...

Бизда ҳам давлат идораларида ишловчи ҳар бир киши тест синовидан ўтиши шарт Шундоқ тақдирда Ўзбек тили давлат тили сифатида уч йилда кучга киради.

Мен кўнглимдаги гапларни Расул Ҳамзатовнинг шу сўзи билан ифодалайман:

Она тилим, сен ўлган куни мен ҳам ўламан.
Мен кўнглимдаги гапларни шу сўз билан тугатаман:

Она тилим, сен тириксан,
Ўзбек мангу яшайди.