Тил миллат тарихи, қиёфасининг бир бўлаги, маданият ва тамаддун йўлидир.

Тил миллат тарихи, қиёфасининг бир бўлаги, маданият ва тамаддун йўлидир. Она тили эса миллатнинг руҳидир. Тилни асраш, ривожлантириш миллатнинг юксалишига хизмат қилади.

Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилиши мамлакатимиз, халқимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа, мустақилликка эришиш йўлида қўйилган илк жиддий қадам бўлган эди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёв раҳбарлигида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида белгилаб берилган истиқболли йўналишлар самарали натижалар бераётган даврда, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрўси ҳам кун сайин ошмоқда.

Мана, яна кўпдан бери кутилган, орзу қилинган тарихий кун келди. 2020 йилнинг 23 сентябри. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилажак, ниҳоятда муҳим кун. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этиб, БМТ минбаридан биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлаши қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдирди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аввало қўшни давлатлар билан муносабатларда улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Шу билан бирга, қатор ривожланган мамлакатлар билан ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг прагматик йўналишларини диққат марказида тутган ҳолда, икки томонлама алоқаларнинг стратегик асосларини янгилаш ёки белгилашга эришди.

Мамлакатимиз икки томонлама форматларни қўллаган ҳолда, янги минтақавий долзарб масалаларни кун тартибига қўйдики, бунда транзит салоҳияти, юк ташиш ҳажмини ошириш, ўзаро иқтисодий манфаатлар, преференция, транспорт коммуникацияси, инфратузилма ва бошқалар бош ахборот паттернларига айланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакат ташқи сиёсатида ўрнатган бир қатор янги тамойиллар жаҳон ҳамжамиятида юқори баҳоланди. Жумладан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларининг стратегик бирлашуви ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашда етакчи давлат позициясини намойиш этди. 2018 йил 27 март куни ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси бунинг яққол далилидир.

Иккинчидан, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муштарак келажак образини яратиш бўйича иш олиб борар экан, бу қўшни давлатларнинг умумминтақавий манфаатлари ифодачиси сифатида майдонга чиқди ҳамда босқичма-босқич қуйидаги ғояларни илгари сурди: “Марказий Осиё – Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк”; “Марказий Осиё келажаги минтақа мамлакатлари қўлида”, Минтақа тараққиёти – ташқи сиёсатнинг асосий мақсади”, “Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлиги – муштарак”.

Президентимиз бу борада глобал омилларнинг ўсиши жараёнида минтақа мамлакатларининг ҳамжиҳатлигини кучайтириш заруратига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, жамоавий хавфсизлик масаласи ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан узвий алоқада экани, савдо-транзит, транспорт, энергетик, инфратузилмавий ва коммуникацион лойиҳаларнинг амалга оширилиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг етакчи омиллари сифатида эътироф этилди.

Буларнинг барчаси жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз мавқеини юксалтириш, Ўзбекистоннинг янгиликка ва ривожланишга ошуфта қиёфасини таништишга йўл очди. Бунинг натижасида дунёнинг ривожланган давлатлари Ўзбекистонни стратегик муҳим давлат ва шерик сифатида қабул қилди.

Эндиги навбат ўзбек тилининг мавқеини ҳам дунё миқёсига кўтаришга келди. Гарчи, давлатимиз раҳбари она тилимиз тадқиқи ва татбиғи борасида тер тўкиб фаолият олиб бораётган бўлса-да, БМТ минбаридан ўзбек тилида нутқ сўзлаши бу жараёнга тамомила янги ва буюк ҳисса бўлиб қўшилди. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси минбаридан илк бор ўзбекча нутқ янграши бутун ўзбек халқининг, хориждаги ватандошларнинг қалбини тўлқинлантириб юборди.

Ўзбекистон Президентининг тарихий нутқи Бартин университетида ва Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари орасида катта қизиқиш уйғотди ва дарсларимда кенг муҳокама қилинди.

Бу, албатта, бошланиши. Истайманки, она тилимнинг мавқеи бундан-да баланд бўлсин! Жаҳон узра овозинг қайта-қайта янграсин, дўсту душман бағрини тўлқинлантириб сасинг жўшсин, шонли ўзбегим!

Зилола Худойбергенова,
Бартин университети
Замонавий туркий тиллар ва
адабиётлар кафедраси профессори
(Туркия Республикаси)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тилим, сарчашмангдан сархуш дилим!