Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 18:18 Чоп этиш версияси

“Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида фото ва видео қайд этиш техника воситалари тўлиқ ишга тушди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган М39 “Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 км.лари оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, жорий йилнинг 20 январь кунидан буён синов тариқасида фойдаланилаётган эди.

Эндиликда мазкур автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар шу ойдан бошлаб тўлиқ ишга туширилди.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.

ЎзА
11 439