Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2018 14:04 Чоп этиш версияси

Олмазорлик биринчи гуруҳ ногиронига Президент совғаси топширилди

Олмазорлик биринчи гуруҳ ногиронига Президент совғаси топширилди Олмазор туманидаги «Аллон» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган биринчи гуруҳ ногирони Машҳура Ваҳобова ҳолидан хабар олиниб, унга Президентимиз совғаси ҳадя этилди.

Олмазор туманида истиқомат қилаётган 111 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила вакилларига кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жиҳозлари – замонавий кир ювиш машиналари, газ плиталари, чангютгичлар топширилди.

1 (1).JPG

– Бу каби тадбирлар бугунгача пойтахтимизнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Миробод, Яккасарой, Юнусобод туманларида ҳам ўтказилди, – деди Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Равшан Маҳамадалиев. – 700 га яқин оила маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри миқёсида 110 нафар эҳтиёжманд фуқаронинг уй-жойларини таъмирлаш, 70 га яқин бемор инсонга соғлиғини тиклаш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Моҳигул Қосимова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
8 831