Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 11:57 Чоп этиш версияси

Олмазор тумани камхарж тўй қилиш бўйича республикага ўрнак бўлишда давом этади (+видео)

Олмазор тумани камхарж тўй қилиш бўйича республикага ўрнак бўлишда давом этади (+видео)
Барча янгиланишлар, ислоҳотлар жараёнида олд сафларда юришни мақсад қилган туман аҳли яна бир намунали тўй ўтказди. 

Давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифидан сўнг туман аҳли кайфиятида ҳам, иш унумдорлигида ҳам кўтаринкилик кўзга ташланмоқда. 

Тумандаги “Аъло” тўйхонасида ўтказилган Жамшидбек ва Мадинанинг никоҳ тўйига 100 нафар меҳмон ташриф буюрди. 

Намунали тўйни ташкил этишда туман ҳокимлиги мутасаддилари, “Янги Тошкент” маҳалла фаоллари бош-қош бўлдилар. 

Бўлғуси ёш оила учун Олмазор туман ҳокимлиги ва туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Президент совғаси – юртимизда ишлаб чиқарилган мебелллар жамланмаси туҳфа қилинди. 

Туманда камхарж, камчиқим тўйлар сони янада кўпаяди. Биргина август ойининг ўзида туман миқёсида ана шундай намунали тўйлардан 15 таси ўтказилиши режалаштирилган. 



И.Аҳатова, Ё.Мелибаев (видео), ЎзА
11 001