ЎзА Ўзбек

25.07.2018 17:29 Чоп этиш версияси

Олмалиқ шаҳрида “Ёз – 2018” мусобақаларига старт берилди

Олмалиқ шаҳрида “Ёз – 2018” мусобақаларига старт берилди
Бу йилги ёз таътилини Тошкент вилоят ўқувчи ёшлари ҳам катта иштиёқ билан кутиб олишди.

Табиийки, ёз кунлари ўқувчиларнинг машғулотларга бўлган талаби ортиб боради. Ўз навбатда, спорт секциялари фаолияти янада кенгаяди. Натижада спорт мажмуаларига одатдагидан кўра кўпроқ болалар ва ўсмирлар жалб қилинмоқда.

Шу сабабдан вилоят ҳудудлари бўйлаб “Ёз – 2018” мусобақаларига старт берилган. 

Спортнинг 12 тури бўйича давом этаётган мусобақаларда вилоятнинг 30 мингдан ортиқ ўғил-қизи ғолиблик учун беллашмоқда.

Ушбу йўналишдаги спорт мусобақалари Олмалиқ шаҳрида ҳам қизғин давом этмоқда. 

– Ўқувчилар каратэ, сузиш, бадиий гимнастика, футбол мусобақаларининг асосий финал учрашувига етиб келишган. Қизғин ва муросасиз тарзда давом этаётган баҳсларда 1000 нафардан зиёд ўғил-қиз ғолиблик шоҳсупасини эгаллаш учун курашмоқда, – дейди Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Умида Назарова.

Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ёз – 2018” спорт беллашувлари 29 июлгача давом этади.

Назокат Ражабова, ЎзА
5 771