Олмалиқда 5 тонна ош дамланди
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда.
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда.
Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Дельфин” аква паркида комбинат томонидан тайёрланган, ишлаб чиқариш жараёнини акс эттирувчи экспонатлар, моделлар ва макетлар кўргазмаси намойиш этилди.
Кўргазма доирасида мазкур хиёбонда комбинатнинг 70 йиллиги учун махсус тайёрланган дошқозонда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг моҳир ошпазлари томонидан 5 тонналик ош дамланди. Миллий таом - ош комбинат меҳнат аҳли, Олмалиқ шаҳри аҳолиси, тадбир меҳмонлари ҳамда Болалар уйларига тарқатилди.
Ўзига хос ошпазлик шоуси комбинат спорт мажмуасида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги катта байрам концерти дастурига уланиб кетди.
Шонли сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари, сайллар давом этмоқда.